Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 1000 АҚШ доллари эвазига автосалондан шартнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Навоийда автомашина харид қилиш учун шартнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳудуддаги МЧЖлардан бирида ҳайдовчи бўлиб ишловчи У.Ҳ. фуқаро И.нинг ишончига кириб, унга “Spark” машинасини 1 000 АҚШ доллари эвазига автосалондан навбатсиз олиш учун шартнома олиб беришни ваъда қилган. У келишилган пулнинг 500 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида департамент ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Навоий давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқародан 2000 АҚШ доллари олган ўқитувчи ушланганди.
Мавзуга оид
12:57 / 05.01.2026
Навоийда автобус ЙТҲга учради. 2 киши ҳалок бўлди
23:25 / 27.12.2025
Навоийда ноқонуний тарзда қарийб ярим тонна балиқ овлаганлар ушланди
14:58 / 17.12.2025
Навоий ИИБда 13 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланди
14:10 / 09.12.2025