Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
У дастлаб куёвини «ақлини киритиб қўйиш», кейинчалик ўлдириш учун 40 млн сўм эвазига ўзига таниш бўлган икки йигитни ёллаган.
Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида 54 ёшли аёл куёвини ўлдириш учун киллер ёллади, деб хабар берди ИИБ.
Маълум қилинишича, ёш оилада юз берган тортишувлар келин аммасининг ғазабини қўзғаган. У дастлаб куёвини «ақлини киритиб қўйиш», кейинчалик ўлдириш учун 40 млн сўм эвазига ўзига таниш бўлган икки йигитни ёллаган.
Навоий вилояти ИИБ ходимлари суиқасд саҳнасини ташкил этиб, видеога олиб, аёлга жўнатган. Аёл эса видеони «хурсандчилик» билан қабул қилиб, суиқасд буюртмаси учун келишилган пулдан 2 миллион 300 минг сўмни ёлланган шахсларнинг картасига ташлаб берган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда аёл жиноят устида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
15:10 / 20.05.2026