Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грециядаги тошқинлар 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Фото: AFP 2017 / Valerie Gache
Грециянинг Аттика вилоятида ёмон об-ҳаво туфайли 13 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Афинанинг АМНА ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг баҳолашича, қурбонлар сони 20 нафаргача етиши мумкин.
Ёмғирлар оқибатида Мандра, Магула, Неа-Перамос, Элефсина ва Аспропиргос шаҳарлари тошқин остида қолди. Грецияда жала ва момақалдироқлар ҳафта бошидан бери кузатилмоқда ва якшанбагача давом этади. Греция бош вазири Алексис Ципрас 15 ноябрда ҳукумат аъзолари билан табиий фожиа оқибатларини бартараф этиш ва кўрилган зиённи қоплаш масалаларини муҳокама қилди.
Бошпанасиз қолганларга вақтинчалик бошпаналар ташкил этилган.
Тошқинлардан энг кўп Афинадан 50 км узоқликда жойлашган Мандра шаҳри жабр кўрган. Тошқинлар юз берган ҳудудларда фавқулодда вазият эълон қилинган.
Шунингдек, мамлакатда тошқинлар қурбонлари хотираларига миллий мотам эълон қилинди.
Бош вазир халққа телемурожаатида ҳалок бўлганлар оилаларига таъзия билдирди ва ҳукумат табиий офатдан жабр кўрган барчага ёрдам беришига ваъда берди.
“Бу Греция учун оғир дамлардир. Биз улкан табиий офатни бошдан кечирмоқдамиз. Барча ҳалок бўлганлар оилаларига самимий ҳамдардлигимни билдираман”, деб айтган Ципрас.
Мавзуга оид
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026
Греция алоқа тизими носозлигидан кейин авиақатновларни қайта тиклади
12:51 / 22.11.2025