Қуролли Кучлар академияси 100 ёшга тўлади
Жорий йилда Қуролли Кучлар академияси (собиқ Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти) ташкил этилганига 100 йил тўлади (1918 йил 12 июлда ташкил топган). Шу муносабат билан 11 – 12 июль кунлари Қуролли Кучлар академиясида тантанали тадбир ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.


Олий ҳарбий таълим муассасадан етишиб чиққан кўплаб ўз касбининг моҳир билимдони бўлган офицер ва генераллар Қуролли Кучлар фахрига айланган. Бугун мазкур олий ҳарбий таълим муассасаси Қуролли Кучлар академиясига айлантирилган бўлиб, уни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар изчил давом эттириляпти.





Қутлуғ сана муносабати билан ташкил этиладиган тадбир доирасида 11 июль куни халқаро ҳарбий-илмий конференция бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда олий ҳарбий таълим муассасасининг Қуролли Кучлар ва Ватан ҳимояси учун офицер кадрлар тайёрлашдаги тарихий ҳиссаси ҳақида сўз боради. Билим юрти тарихи ҳақида тайёрланаётган китоб, буклет, ҳужжатли фильм, видеороликлар ҳамда эсдалик совғалари байрамга муносиб туҳфа бўлади. Таълим муассасаси собиқ битирувчилари, фахрийлар ҳамда тадбир меҳмонлари учун академия бўйлаб экскурсиялар ташкил қилинади.






Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

22:32 / 09.01.2024
Ўзбек офицерлари қандай тайёрланади: Қуролли Кучлар академиясига саёҳат

21:30 / 12.01.2021
Қуролли Кучлар Академиясида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

19:20 / 17.09.2019
Қуролли Кучлар академияси дала-ўқув майдонида янгиланган ўқув базаси фойдаланишга топширилди

21:04 / 14.05.2019