Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуролли Кучлар академияси дала-ўқув майдонида янгиланган ўқув базаси фойдаланишга топширилди
Бугун Қуролли Кучлар академияси дала-ўқув майдонига ташриф буюрган меҳмонлар, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва ҳарбий хизматчилар янгиланган таъминот базаси билан яқиндан танишишди.


Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов янгиланган ўқув базасининг фойдаланишга топширилиши Қуролли Кучлар академияси тарихида янги саҳифа очишини, ҳарбий таълим жараёнини янада юқори поғонага олиб чиқишини таъкидлаб ўтди.

Замон талаблари асосида қайтадан қурилган ётоқхона, тиббиёт пункти, ошхона, ўқув хоналари ва бошқа бинолар ҳар томонлама қулайлиги ва кўркамлиги билан ажралиб туради.


Ўқув жараёнига бевосита ижобий таъсир кўрсатишга хизмат қиладиган янгиликлардан бири ҳар бир ўқув биноси интерактив доскалар билан жиҳозланганлигидир.

Қурол-аслаҳа ва отиш кафедраси ўқитувчиси подполковник Руслан Раджабов сўзларига кўра, ушбу замонавий доска курсантларни миллий армиямиз ва чет эл армияларида мавжуд бўлган отиш қуролларининг ишлаш принципи ва механизмларини ўргатишда ўқитувчи профессорларга катта қулайлик яратади.


Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов меҳмонларни янгиланган ўқув базаси билан таништирар экан, Қуролли Кучлар академияси тингловчилари ва курсантлари бундай эътибордан янада руҳланиб, ўз мутахассисликларининг етук эгалари бўлиб етишишларини алоҳида таъкидлаб ўтди.




Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026