Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакияда 13 октябрь мотам куни деб эълон қилинди
Фото: ptzgovorit.ru
Словакияда мамлакатнинг биринчи президенти Михал Ковачнинг дафни муносабати билан 13 октябрь мотам куни деб эълон қилинди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Бу ҳақда Словакия президенти девонхонаси вакили Роман Крпелан маълум қилди.
"Михал Ковач дафнининг биринчи қисми Братислав градида бўлиб ўтади, сўнгра мотам юриши шаҳар марказидан президент саройигача ўтади. Марҳум президент ҳақига ибодат авлиё Мартин уйида бўлиб ўтади. Михал Ковач оила аъзолари у билан Братиславадаги Ондрей қабристонида видолашадилар", деб айтди Крпелан.
Словакиянинг биринчи президенти Михал Ковач 86 ёшида юрак етишмовчилиги туфайли Братиславада вафот этди.
Мавзуга оид
20:25 / 29.12.2024
Жанубий Кореяда самолёт ҳалокати туфайли бир ҳафталик мотам эълон қилинди
23:31 / 06.02.2023
Туркияда умуммиллий мотам эълон қилинди
17:04 / 13.05.2022
БААда президент вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди
21:52 / 26.01.2021