Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда президент вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди
Вазирликлар, давлат муассасалари, федерал ва маҳаллий ташкилотлар ҳамда хусусий сектор корхоналари уч кун давомида ишламайди. Бундан ташқари, мамлакатда 40 кун давомида байроқлар тушириб қўйилади.
Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти президент Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда Амирликнинг президент ишлари бўйича вазирлиги хабар берди.
"БАА давлати мотам эълон қилади, бугундан бошлаб вазирликлар, давлат муассасалари, федерал ва маҳаллий ташкилотлар ҳамда хусусий сектор корхоналари президент Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан уч кун давомида ишламайди", - дейилади вазирлик хабарида.
Бундан ташқари, мамлакатда 40 кун давомида байроқлар тушириб қўйилади.
2004 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён узоқ касалликдан сўнг 13 май куни 73 ёшида вафот этди.
Мавзуга оид
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев: БАА билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим
20:00 / 17.05.2026