20:00 / 18.09.2019
1
16163

Ўзбекистоннинг яна икки вакили жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди

Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун баҳсларида кечки дастурдан ўрин олган жанглар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасининг -57 килограмм вазн тоифасида вакили Миразиз Мирзахалилов чорак финал доирасида қозоғистонлик Қайрат Ералиевга қарши жанг қилди.

3 раунд давом этган жанг якунида ҳакамлар ўзбекистонлик боксчини ғолиб деб топишди ва Мирзахалилов турнирнинг ярим финалига йўл олди. У энди камида жаҳон чемпионатининг бронза медалини нақд қилди.

Бобоусмон Батуров (-69 кг) эса ушбу босқичда иорданиялик Зияд Иашаш билан ҳисоб-китоб қилди.

Фаолиятида илк бор катталар ўртасидаги дунё биринчилигида қатнашаётган ўзбекистонлик боксчи ўзининг дебют чемпионатидан медаль билан қайтадиган бўлди. Бутун жанг давомида ўз устунлигини намойиш қилган Батуров ярим финал масаласини ижобий ҳал қилди.

Бундан аввалроқ, Ўзбекистон бокс терма жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Шаҳобиддин Зоиров болгариялик Даниель Асеновни мағлуб этган ҳолда ярим финал йўлланмасини ҳал қилган эди.

Бугун Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна 2 нафар вакили ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади:

-81 кг: Дилшод Рўзметов – Лорен Альфонсо Домингес (Озарбайжон) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Ричард Торрес (АҚШ) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:45).

Бугунги жангларни томоша қилиш учун линк:

Ring B: Бобоусмон Батуров - Зияд Иашаш, бошланиш вақти - 19:30, Дилшод Рўзметов - Лорен Альфонсо Домингес, бошланиш вақти - 20:15, Баҳодир Жалолов - Ричард Торрес, бошланиш вақти - 20:45.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top