Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Соғлом турмуш тарзи» платформаси орқали ютуқли ўйинлар ўтказилади
Фото: Kapital.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлом турмуш тарзи” платформаси орқали ютуқли ўйинлар ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари, коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳоли ўртасида “Соғлом турмуш тарзи” платформаси орқали ҳар ҳафта якуни бўйича платформа фойдаланувчилари ўртасида қуйидаги тоифалардаги совринларни назарда тутувчи ютуқли ўйинлар ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади:
- 1-тоифа — платформа фойдаланувчилари ўртасида велосипед (миқдори 1000 донагача) мукофоти билан тақдирлаш;
- 2-тоифа — платформа фойдаланувчилари ўртасида 100 млн сўм (миқдори 1 дона) пул мукофоти билан тақдирлаш.
Белгилаб қўйилишича, 2022 йилнинг 1-15 январигача (15 январни ҳам қўшган ҳолда) платформа орқали ҳисобланган тўловлар Туризм ва спорт вазирлигининг давлат бюджети параметрларида мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Платформа фаолиятини ташкил этиш ва унинг доирасида ютуқли ўйинларни ўтказиш мақсадида шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:
- Туризм ва спорт вазирлиги – платформани аҳоли орасида янада оммалаштириш, ютуқли ўйинлар ўтказилиши, ғолиблар аниқланиши ва совриндорларга тақдим этилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш, шунингдек ўтказилган ўйинлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва ошкоралиги таъминланишига;
- Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” ДУК – платформа доирасида ютуқли ўйинлар ташкил этиш ва ўтказиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ютуқли ўйин ғолибларига қимматбаҳо совринлар харид қилиш ҳамда совриндорларга тақдим қилишга;
- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – платформани доимий техник қўллаб-қувватлаш, сақлаш ва уни техник такомиллаштириб бориш, ютуқли ўйин ғолибларини аниқлаш мақсадида тасодифий сонлар генератори-электрон дастурни ишлаб чиқиш ҳамда “Call-марказ” фаолиятини ташкил қилишга;
- “Киберхавфсизлик маркази” ДУК – платформанинг техник ва дастурий воситалари ахборот хавфсизлиги талабларига мослиги юзасидан сертификация ишларини ҳамда техник топшириқ ва ахборот тизимини экспертизадан ўтказишни ўрнатилган тартибда амалга ошириб боришга;
- Соғликни сақлаш вазирлиги – платформада фойдаланувчилар учун тақдим этилаётган таомлар килокалорияси тўғрисидаги маълумотлар, ўйин ғолиблари ҳақиқатда кўрсатилган масофани антропометрик кўрсаткичларига мос келиши ва унинг саломатлигига ижобий таъсири тўғрисида хулосалар ҳамда платформада аҳолини доимий пиёда юриш натижасида уларнинг саломатлигига ижобий таъсирлари тўғрисида таҳлилий маълумотларни оммага тақдим қилиб боришга масъул ҳисобланади.
Белгиланишича, платформа 2022 йил 15 мартдан тест режимда ишлайди ҳамда 2022 йил 4 апрелдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади ва ҳар ҳафта якуни бўйича ютуқли ўйинлар ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Мавзуга оид
10:53 / 31.12.2025
Миллий филмлар дунёдаги энг оммабоп 10 платформага жойлаштирилади
14:20 / 02.10.2025
PACE Россия демократик кучлари билан мулоқот учун платформа яратмоқчи
11:41 / 17.09.2025
“Рақамли ҳукумат” тизимининг ягона платформаси ишлаб чиқилади
12:35 / 25.08.2025