Жамият | 14:06 / 26.11.2021
72825
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда 13 ёшли қизнинг ҳомиладор бўлиб қолиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд шаҳридаги 63-умумтаълим мактабида 2008 йилда туғилган ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолган. Ўқувчи қизнинг ҳомиласи 25 ҳафталик бўлган.

Фото: KUN.UZ

26 ноябр куни Kun.uz’да Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бирида таҳсил оладиган 13 ёшли қизнинг ҳомиладорлиги аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 63-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 13 ёшли ўқувчи қиз ҳомиладор экани аниқланган. Қизнинг ҳомиласи 25 ҳафталик бўлган.

Вилоят ХТБ ва ИИБ ахборот хизматлари Kun.uz’га берган изоҳида ҳозирда мазкур ҳодиса ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан биргаликда ўрганилаётганини маълум қилганди.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълумотига кўра, 13 ёшли қизнинг ҳомиладор бўлиб қолиши юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Ф.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид