Ўзбекистон | 08:59 / 03.05.2021
2085
1 дақиқада ўқилади

Тошлоқда 100 миллион сўмлик бош кийимнинг ҳужжатлари йўқлиги аниқланди

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Фарғона вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz'га хабар беришича, вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошлоқ туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятининг “Қува-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Т.Д. бошқарувидаги “Mercedes Benz Vito” русумли автомашина кузатувга олиниб, Тошлоқ тумани ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилган. Натижада мазкур автотранспорт воситасининг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 100 миллион сўмлик 2 турдаги, жами 5000 дона бош кийим(кепка)лар борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги билдирилган. 

Аввалроқ, Фарғона вилоят божхонаси ходимлари томонидан Тошлоқда 30 миллион сўмлик маиший техникалар тўхтатиб қолинганлиги ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид