Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Рухсор” телеканалида берилган лавҳада айтилишича, 61 ёшли ҳайдовчи “Ласетти” машинаси билан Ўзбекистон тумани “Оқтепа” МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда ҳаракатланиб кетаётганида соғлиги ёмонлашган.
Шунда “Ласетти” қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ўз йўлидан ҳаракатланиб келаётган кичик юк машинаси билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида “Ласетти” ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.










