Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги қарори имзоланди.
Қарорга кўра, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида 2020 йилда:
«Соҳада давлат иштирокини камайтириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш» йўналишида:
- 2020 йил 1 мартдан пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришда банд бўлмаган майдонларни тупроқ-иқлим шароитлари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда туманларни босқичма-босқич ихтисослаштириш тизими жорий этилади;
- Кредитлаш ва суғурталаш механизмини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг струтегик устувор йўналишлари ҳамда эҳтиёжларига мос равишда такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
- 2020 йил 1 апрелга қадар бошоқли дон ва пахтани қайта ишлаш, ресурс таъминоти ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги давлат улушлари мавжуд корхоналарни хусусийлаштириш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.