Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фойдаланилаётган тариф режаси ва технология интернет тезлигига таъсир кўрсатади – Вазирлик
Абонентлар фойдаланаётган тариф режаси ҳам интернет тезлигига чамбарчас боғлиқ. Бу 4 мбит/секунд тезликда интернет хизмати тақдим этиладиган тариф режасида ундан катта тезликда интернетдан фойдаланиш имкони мавжуд бўлмаслигини англатади.
АОКА қошидаги махсус штабда ташкил этилган навбатдаги онлайн брифингда Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов карантин даврида интернет тезлиги билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
«Карантин даврида интернет трафик, мобил ва телефон алоқа трафиги ўзгаришлари доимий назоратга олинган. Юкланиш ўта юқори даражада ошиб кетадиган ҳолатларда амалга ошириладиган ишларнинг режалари тайёрланган», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг таъкидлашича, интернет хизмати тезлиги фойдаланилаётган технология билан чамбарчас боғлиқ. Оптик толали алоқа линиялари орқали хизмат тақдим этилган ҳолларда компанияларда юқори тезликларда - 100 мбит/секундгача тезликда интернет хизматини кўрсатиш имконияти мавжуддир.
«Абонентлар фойдаланаётган тариф режаси ҳам интернет тезлигига чамбарчас боғлиқ. Бу 4 мбит/секунд тезликда интернет хизмати тақдим этиладиган тариф режасида ундан катта тезликда интернетдан фойдаланиш имкони мавжуд бўлмаслигини англатади», дея қўшимча қилди Шерзод Аҳматов.
Фойдаланилаётган тариф режаси ва технология интернет тезлигига таъсир кўрсатади – Вазирлик 👉 https://kun.uz/20105133
Posted by Kun.uz on Tuesday, March 24, 2020
Бундан ташқари, брифингда маълумот берилишича, интернет провайдерлар ва мобил алоқа операторлари томонидан жорий йилнинг 1 майига қадар eduportal.uz, kitob.uz, edumarket.uz, online-maktab.uz, talim.uzedu.uz, utube.uz, itschool.uz/, coronavirus.uz веб-сайтларга кириш (доступ) бепул амалга оширилиши таъминланади.
Шунингдек, маҳаллий интернет-провайдерлар ва мобил операторлар — UZTELECOM, UCELL, MoBIUZ ва BEELINE томонидан абонентларида uzreport.news, xabar.uz, daryo.uz, gazeta.uz, kun.uz, podrobno.uz, repost.uz, uznews.uz, spot.uz ҳамда ZiyoNET хизматидан бепул фойдаланиш имкони бор.