Жаҳон | 09:07 / 03.10.2018
49638
1 дақиқада ўқилади

Кремль АҚШнинг зарба ҳақидаги таҳдидига жавоб қайтарди

Фото: «Газета.Ru»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Кэй Бэйли Хатчисоннинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича битим бузиладиган бўлса, Россия ракеталарига зарба бериш нияти ҳақидаги баёнотига изоҳ берди. Бу ҳақда CNN хабар қилмоқда.

Песковнинг сўзларига кўра, Кремль доимий вакилларнинг сўзларига жуда ҳам кўп эътибор қаратишни ёқтирмайди. Унинг аниқлик киритишича, ҳозирги вақтда юқори даражадаги хабарлар бўйича рус-америка муносабатларида кўплаб ноаниқликлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Кэй Бэйли Хатчисон Россия Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича битимни бузса, ушбу давлат ракета тизимларига зарба берилиши ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид