“Иссиқлик электр станциялари” АЖ: муқобил энергия манбаларини ривожлантириш бош мақсадимиз
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ энергия тежайдиган технологияларни ва энергия сарфини иқтисод қилишни рағбатлантирувчи механизмларни кенг жорий этиш, муқобил энергия манбалари, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланишни кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Шунга кўра, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва тизим корхоналари томонидан ўз эҳтиёжи учун сарфланаётган энергия истеъмоли ҳисоб-китоб қилиниб, соҳага замонавий технологиялар асосида муқобил энергия ускуналаридан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Жамият таркибидаги “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ томонидан саноат кооперацияси асосида 200 литр сиғимга эга қуёш сув иситкичларини маҳаллий шароитда рақобатбардош нархларда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Маҳсулотнинг афзаллиги шундаки, у бозорда таклиф этилаётган 20 та қувурли қуёш сув иситкичларидан фарқли бўлиб, 24 та қувур билан жиҳозланган. Бу эса қисқа вақт ичида 200 литр сувни иситиш имконини беради. Маҳсулот нарх борасида ҳам арзонлиги билан ажралиб туради. Мутахассисларнинг билдиришича, савдода мавжуд бўлган шу турдаги қурилма 15 йиллик кафолатга эга бўлса, маҳаллий маҳсулот 20 йил давомида ишончли хизмат қилади.
Биринчи босқичда, 15 та қуёш сув иситкичлари “Тошкент ИЭМ” АЖда ўрнатилди. “Сирдарё ИЭС” АЖда 12 та ва “Толимаржон ИЭС” АЖда яна 10 донасини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда тизимдаги барча корхоналарни жами 150 га яқин ушбу ускуналар билан таъминлаш режалаштирилган.
Келгусида лойиҳа доирасида маҳаллий бюджет ташкилотлари ва аҳоли учун ҳам қуёш сув иситкичларини ишлаб чиқариш белгиланган. Айни кунларда мазкур иситкичларнинг бозор нархидан 5-10 фоиз арзон қийматда, аҳолининг кенг қатлами учун мўлжалланган турини тайёрлаш ҳамда кредит ёки ссуда кўринишида сотиш тартибини жорий этиш устида иш олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шунингдек, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан тизимда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида “Фарғона ИЭМ” АЖ 1800-2000 кВт, “Сирдарё ИЭС” АЖ 1200-1500 кВт қувватга эга қуёш электр станцияларини ўрнатиш бўйича тендер эълон қилган эди.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизматиⓉ
Мавзуга оид
18:36 / 27.04.2024
Иссиқлик электр станцияларидаги давлат улуши сотилади
22:30 / 27.10.2023
Куз-қиш мавсумида ИЭС томонидан 27,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган
10:37 / 21.02.2023
“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2022 йил натижалари эълон қилинди
19:00 / 19.01.2023