Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади
Мактаблар олди ва камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади.
Президент фармони билан автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳужжатга кўра, йўллар бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалар ўчоқларида белгиланган тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото видео қайд этиш воситалари ўрнатилади.
Бу «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Эътиборлиси, жамғармага йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар суммасининг 5 фоизи, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш ва ўзгартириш учун йиғимларнинг 20 фоизи, камералар орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарималарнинг 25 фоизи ўтказилади.
Шунингдек, давлат рақами белгилари оширилган тўлов ставкалари бўйича аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархи бўйича умумий тартибдаги реализациясидан олинган тушумларнинг 50 фоизи, видеорегистраторлар, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарималарнинг 100 фоиз ўтказилади.
Мавзуга оид
19:52 / 26.12.2024
“Автобуслар учун 100 та камера”: улар Тошкентда жамоат транспортига ажратилган алоҳида йўлакдаги қоидабузарликларни қайд этади
12:47 / 26.06.2024
Самарқандда Ўзбекистон-Германия саломатлик фанлари олий мактаби очилди
07:59 / 26.06.2024
Айрим мактаблар ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади
14:34 / 19.06.2024