Ўзбекистон | 18:52 / 01.09.2020
11605
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бу йил Мустақиллик байрамига бағишланган мушакбозлик ташкил этилмайди

Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида бу йил байрам мушакбозлиги бўлмайди. Бу ҳақда Kun.uz’га Мудофаа вазирлиги вакиллари маълум қилди.

Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан ҳар йили кечки соатларда байрам мушакбозлиги бўлиб ўтар эди. 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли ушбу тадбир ташкиллаштирилмайди.

Пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва оммавий сайиллар ўтказишни, шунингдек, боғ ва кўнгилочар майдончаларда концерт дастурлари ташкил этишни, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида мушакбозликларни чеклашни талаб қилмоқда, дейилганди Республика Махсус комиссиясининг аҳолига мурожаатида

Ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш тавсия қилинади.

Мавзуга оид