Ўзбекистон коррупция индексида ўз ўрнини бироз яхшилади
Transparency International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти 2019 йилги Коррупцияни қабул қилиш индексини (Corruption Perception Index) эълон қилди.
Ўзбекистон ушбу индексда ўрнини бироз яхшилаб, 25 балл тўплади. Мамлакат 180 давлат ва ҳудудлар орасида 153-ўринни эгаллади (ўтган йилги кўрсаткич - 158-ўрин).
0 баллдан (жуда юқори даражадаги коррупция) 100 баллгача (жуда паст даражадаги коррупция) бўлган шкала бўйича баҳолаш рейтингидан иборат коррупцияни қабул қилиш индекси давлат секторидаги коррупция ҳақида экспертлар берган баҳоларга асосланади.
Россия, бир йил олдин бўлгани каби, 180 ўриндан 137-поғонани эгаллади. Ўтган йилга нисбатан рейтингда энг катта сакраш Арманистон томонидан амалга оширилди. Агар 2018 йилда мамлакат 101-ўринни эгаллаган бўлса, янги рейтингда у 77-ўринга кўтарилиб олди.
Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Эстония энг юқори ўринни эгаллади (18), ундан кейин Литва (35), сўнг Латвия (44-ўрин) бормоқда.
Грузия бу йил бир неча позицияни йўқотиб, 44-поғонадан жой олди. Беларус ўтган йили 70-ўринни эгаллаган бўлса, бу йил 66-ўринда қайд этилди. Украина рейтингда пасайиб, 2017 йил ҳолатига қайтди - 126-ўрин. Рейтингда унинг қўшниларига Қирғизистон ва Озарбойжон айланди. Қозоғистон рейтингда бироз кўтарилди (124-ўриндан 113-ўринга). Тожикистоннинг позицияси ўзгаришсиз қолди (153-ўрин). Туркманистон рейтингда янада пасайди - 161-ўриндан 165-ўринга.
Рейтинг етакчилари деярли ўзгармади. Биринчи поғонада - Янги Зеландия ва Дания, рўйхат охирида - Сомали, Жанубий Судан ва Сурия.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024
Тошкентда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар асосан қайси идораларда ишлагани айтилди
12:59 / 19.08.2024