Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Ўзбекистон фуқаролари учун мавсумий ишларга ажратиладиган квоталар сонини оширади
Британиянинг рекрутинг компаниялари билан янги шартномалар тузиш ва Ўзбекистон фуқаролари учун мавсумий ишларга ажратиладиган квоталар сонини кўпайтириш бўйича келишувга эришилди.
Фото: EastFruit
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) ва Буюк Британиянинг бир қатор давлат ташкилотлари ва рекрутинг компаниялари раҳбарлари иштирокида онлайн музокаралар ташкил этилди.
Унда Британияда "Мавсумий ишчилар схемаси" (Seasonal Workers Scheme") лойиҳаси доирасида фаолият юритувчи Ишчи кучи етказиб берувчилар ассоциацияси, Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилоти, Pro-Force, HOPS Labour Solutions, Fruitful jobs LTD ва Concordia Charity каби рекрутинг компаниялари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Суҳбат давомида мамлакатда мавжуд ишчи кучини Британияга диверсификация қилиш, хавфсиз ва тартибли меҳнат миграциясини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.
Хусусан, Буюк Британиядаги мавсумий ишларга ўзбекистонликларни жалб қилиш механизмлари, шу жумладан, номзодларни топиш, саралаш ва уларни тест синовларидан ўтказиш жараёнларини шаффоф ташкил қилиш каби масалалар хусусида фикр алмашилди.
Британия томони Миграция агентлиги томонидан амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар, хусусан хорижий компанияларга Ўзбекистондан кафолатланган, қулай, хавфсиз ва тартибли равишда мавсумий ишчиларни жалб этиши учун барча имкониятлар яратиб берилишини қайд этишди. Шунингдек, Британия компаниялари келгусида Ўзбекистон билан ушбу йўналишдаги алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.
Музокаралар якунида, Британиянинг рекрутинг компаниялари билан янги шартномалар тузиш ва Ўзбекистон фуқаролари учун мавсумий ишларга ажратиладиган квоталар сонини кўпайтириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
09:14 / 20.01.2026
Ички ишлар тизимида миграция хизматлари рақамлаштирилади: “Ақлли” шохобчалар жорий этилади
19:20 / 15.01.2026
Россияда баъзи мигрантлар «қимматлагани» эълон қилинди
18:30 / 15.01.2026
ТИВ нота бериш билангина чекланиб қолмоқда – президент хориждаги фуқаролар ҳуқуқлари бузилиши ҳақида
20:27 / 14.01.2026