Ўзбекистон | 12:23 / 04.09.2024
2765
2 дақиқада ўқилади

“Яхши ўқишга ваъда бераман” – мактабларда биринчи қўнғироқ чалинди

Ўзбекистон мактабларида 4 сентябрдан дарслар бошланди. 700 мингдан зиёд бола бу йил биринчи синфга чиқди. Хўш, улар учун дастлабки қўнғироқ қандай ўтди? Kun.uz мухбири Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида бўлиб, ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 128-мактаб унча ҳам катта эмас, у 400 ўринга мўлжалланган. Шу сабабли бу мактабда биттагина 1-синф ташкил қилинган. Kun.uz дарслар бошланиши муносабати билан шу мактабда бўлди ва болалар билан суҳбатлашди.

Болалар мактабга чиққанидан жуда хурсанд. Ҳатто айримлари таътилни ёмон кўришини, мактаб яхши эканини билдирди. Яна айримлари эса янги дўстлар орттирганидан, келгусида неча баҳога ўқиши жуда қизиқтираётганини айтди.

Бундан ташқари, аскар бўлишни истовчи яна бир бола бунинг учун аъло баҳоларга ўқиш кераклигини айтаркан, шунга интилишга ваъда берди. Албатта, ҳамма 7 ёшлилар ҳам илк дарсини хурсандчилик билан кутиб олгани йўқ. Баъзиларининг кўзида ёш ҳам бор эди.

Болаларнинг саволларга бўлган қизиқ муносабатларини юқоридаги видео орқали тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

Kun.uz янги ўқув йили бошлангани билан барча ўқувчиларни , уларнинг ота-оналари ва ўқитувчи-мураббийларни табриклайди. Уларга фақат ва фақат муваффақият тилайди!

Мавзуга оид