Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солиш бошланди
Аввал қоидабузар ўқувчилар билан аввал суҳбат ўтказилади, аммо кўпинча бундан наф чиқмайди.
Германиянинг Нюрнберг шаҳридаги Дюрер гимназияси кечиккан ўқувчиларга жарима жорий этди. Spiegel нашрининг ёзишича, ўқувчилар дарсга ўз вақтида келмаса, беш евро тўлаши шарт.
Қоида 2024 йил май ойидан бери 9-11-синф ўқувчилари учун амал қилиб келмоқда. Гимназия директори Райнер Гейсдерфер бу чора ўз натижасини бергани, ўқувчиларнинг аксарияти вақтида келишни бошлагани ҳақида маълум қилди.
Ўқувчилар узрли сабабларсиз кечикса ва фақат энг зарур ҳоллардагина жаримага тортилади. Аввал айбдор билан ота-онаси, ўқитувчилар ва психологлар суҳбатлашади. Агар суҳбатлар ёрдам бермаса, мактаб жарима тайинлайди.
Гимназиядагиларнинг айтишича, ота-оналар ва ўқитувчилар билан суҳбат ўқувчиларни унчалик қўрқитмайди. Бироқ жарималар уларни “чиндан ташвишга солади”.
Жарима чораси Германиядаги мактабларнинг ҳаммасида ҳам қўлланмайди. Айрим таълим муассасаларида ўз вақтида келмаган ўқувчига қўшимча вазифа берилиши ёки ота-онаси чақирилиши мумкин.
Forbes нашри ёзишича, мамлакатда узрсиз сабаблар билан мактабга бормаслик учун янада қаттиқроқ жазо қўлланмоқда. Германиянинг баъзи ҳудудларида жарима миқдори 2,5 минг еврогача етиши мумкин.
Мавзуга оид
10:21 / 16.07.2026
Паспорт ва ID-картани йўқотганлик учун жарима бекор қилиниши кутилмоқда
11:01 / 14.07.2026
Йўлбўйи пулли автотураргоҳлар учун ҳақ тўламаганларга жарима қўлланиши мумкин
21:36 / 12.07.2026
Буғдойдан бўшаган ерларни ёқиб юборган 172 кишига 212,5 млн сўм жарима солинди
10:45 / 17.06.2026