Жамият | 20:20 / 26.11.2018
22469
5 дақиқада ўқилади
Реклама

«ТОМЧИ» – Ўзбекистонда суғориш муаммоларини ҳал қилишда янгича ечим

Кеча 26 ноябрь куни Тошкентдаги “Radisson Blu” меҳмонхонасида сув тежамкорлиги масалаларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида тақдим этилаётган “ТОМЧИ” мобиль иловасининг тақдимот конференцияси бўлиб ўтди. Тақдимот конференциясида иштирок этган Kun.uz мухбири шу ҳақда хабар берди.

Фото: ТОМЧИ

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари Равшан Мамутов, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Соҳибжон Акрамов, Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси GEF агентлиги раҳбари Вадим Соколов ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Мазкур тақдимотда сўзга чиққан Институционал ривожлантириш бўйича лойиҳа координатори Биродаржон Бурҳонжонов мобиль илованинг яратилишидан кўзланган мақсад ва ундан фойдаланиш бўйича батафсил маълумот берди. 

“ТОМЧИ” иловасини Google Play иловалари дўконларидан юклаб олиш мумкин.

Тақдимот конференцияси давомида ташкилотчилар “ТОМЧИ” мобиль иловаси танлови ўтказилиши ҳақида ҳам маълумот беришди. Унга кўра, танловда иштирок учун:

1. Мобиль иловани “App Store” ва “Google Play” дўконларидан бевосита, ёки QR-кодидан фойдаланган ҳолда юклаб олиш;

2. Иловани юклаб олишда рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

Танловда ғолибларга мукофот сифатида илова юкланган смартфонлар тақдим этилади.

Шунингдек, фойдаланувчиларда олий мукофот (“супер-приз”) учун танловда иштирок этиш имконияти ҳам мавжуд. Олий мукофот – Гран-При ютган икки нафар иштирокчи Чехия Республикасига йўлланма билан тақдирланади.

Танлов ҳақида тўлиқ маълумотни олиш учун қуйидаги суратни босинг:

— Мазкур мобиль иловадан фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларида ишлаётган мутахассислар, тармоқ олий ўқув юртларининг талабалари ва профессор-ўқитувчилари, сув ресурсларини бошқариш масалаларига бевосита алоқадор бўлган кенг жамоатчилик фойдаланиши мумкин, — деди Биродаржон Бурҳонжонов. — Сув хўжалиги вазирлиги тузилмалари мутахассислари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик жараёнларида керакли ахборотларнинг етишмаслиги, айниқса бу жараён сув тежаш технологиясида тез-тез кўзга ташланиб туриши маълум бўлди. Айнан мана шу омиллар “ТОМЧИ” иловасининг ишлаб чиқилишига сабаб бўлди, — дея таъкидлади у.

Фото: ТОМЧИ

Сув тежамкорлиги масалаларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида тақдим этилаётган мазкур “ТОМЧИ” (тезкор ва осон миробларнинг чўнтак иловаси) мобиль иловаси Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан беғараз молиялаштирилган ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

Ўтган йиллар давомида Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ёрдами билан ташкил этилган фермерлар дала мактаби муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда. Сувдан фойдаланувчилар ва сув хўжалиги ташкилотларининг ирригация тизими ва экин майдонлари миқёсида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятлари мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, сув хўжалиги тармоғи ходимларининг касбий билимларини ошириш ишига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Фото: ТОМЧИ

“ТОМЧИ” иловаси фермерлар, сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари ва бошқа сувдан фойдаланувчилар, шунингдек, суғоришда сув тежамкорлиги технологияси ишлаб чиқарувчи ва ўрнатувчи тадбиркорлар учун ҳам мўлжалланган.

“ТОМЧИ” – инновацион маҳсулот. Унинг имкониятлари жуда кенг. Масалан, илова суғоришда тежамкорлик методлари ҳақидаги ахборотларга тезкорлик билан эга бўлиш, уларнинг афзалликларини тушунтириш ҳамда сув тежамкорлиги технологиясини жорий этишнинг тахминий баҳосини ҳисоблаш имконини беради. Мазкур технология ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ўзаро алоқасининг ягона ахборот майдони сифатида хизмат қилади ҳамда фойдаланувчилар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.

Илова фойдаланувчилари учун ихчам ва қулайлиги, таъсир доирасининг кенглиги, шаффофлиги ва соддалиги билан ажралиб туради. Дастурда тежамкор технология баҳосини ҳисоблайдиган калькулятор бўлиб, у томчилатиб, ёмғирлатиб, кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш ва бошқа технологияларни жорий этиш харажатларини ҳисоблаб бериш имкониятига эга.

Мобил иловада келтирилган маълумотлар кўп бўлишига қарамасдан ўзи ихчам ва фойдаланувчилар учун жуда қулайдир.

Суғориш тизимидаги тежамкорлик методлари ҳақидаги ахборотларга тезкорлик билан эга бўлиб бориш учун “ТОМЧИ” мобиль иловасини ушбу манзилдан юклаб олиш мумкин.

Иловадан баъзи намуналар

Фото: ТОМЧИ
Фото: ТОМЧИ
Фото: ТОМЧИ
Фото: ТОМЧИ
Фото: ТОМЧИ
Фото: ТОМЧИ
Фото: ТОМЧИ
Фото: ТОМЧИ
Фото: ТОМЧИ
Фото: ТОМЧИ

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид