ХВЖ Ўзбекистонга иқтисодий сиёсатни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда ёрдам беради
Ўзбекистон президенти ХВЖ раҳбари билан ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилди.
18 сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ню-Йорк шаҳридаги ўзига ажратилган қароргоҳда Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди.
Глобал иқтисодий вазият юзасидан батафсил фикр алмашилди. ХВЖ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни, шу жумладан жорий йил июн ойида Самарқанд шаҳрида ўтган икки томонлама учрашувда эришилган келишувлардан келиб чиққан ҳолда янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Фонд раҳбари Ўзбекистонда ислоҳотлар дастури натижаларига юқори баҳо берди ҳамда мамлакатдаги самарали янгиланишларни илгари суришда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув чоғида ХВЖнинг молия соҳаси барқарорлигини комплекс таҳлил қилиш, иқтисодий сиёсатни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда консалтинг кўмагини кўрсатиш ҳамда мамлакат идоралари мутахассисларининг салоҳиятини ошириш дастурини амалга оширишдаги иштирокига доир масалалар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
12:27 / 09.11.2023
Рақамли божхона, саноат кооперацияси, энергетика: ИҲТ доирасида Ўзбекистоннинг таклифлари
12:06 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев ИҲТ доирасида савдони соддалаштириш тўғрисида битим қабул қилишга чақирди
11:34 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
10:57 / 09.11.2023