Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон МАК Рио-де-Жанейрога чартер рейсларни амалга оширади
Google image
Ўзбекистон Миллий Авиакомпанияси (МАК) Рио-де-Жанейро (Бразилия)га чартер рейсларни амалга оширади. Бу ҳақида компания сайтида маълум қилинди.
Жорий йилнинг 1 августида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент-Рим-Рио-де-Жанейро йўналиши бўйича чартер рейсни амалга оширади, 22 августда эса Рио-де-Жанейро-Рим-Тошкент йўналишида қайтади. Парвоз Боинг-767 лайнерида амалга оширилади.
Рейсларнинг жадвали (маҳаллий вақт билан):
Тошкент – Рим – Рио-де-Жанейро (1 август):
HY 3555 Тошкент (10:00) – Рим (13:55)
Рим (15:55) – Рио-де-Жанейро (22:05)
Рио-де-Жанейро – Рим – Тошкент (22 август):
HY 3556 Рио-де-Жанейро (17:05) – Рим (09:15, 23 август)
Рим (11:15, 23 август) – Тошкент (20:20, 23 август)
Кўрсатилган рейс чипталари нархи:
Тошкент – Рио-де-Жанейро – Тошкент – 6 560 000 сўмдан;
Тошкент – Рио-де-Жанейро – 3 445 000 сўмдан;
Тошкент – Рим – Тошкент – 2 290 000 сўмдан;
Тошкент – Рим – 1 560 000 сўмдан.
Авиачипталарни қўлга киритишни хоҳловчилар бўлса, шошилинг! Рейсдаги ўринлар сони чекланган.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026