Байден пойгадан чиқса, унинг ўрнини Харрис эгаллайди – ОАВ
Жо Байден президентлик сайловида иштирок этишини таъкидлаган бўлса-да, унинг пойгадан чиқиш эҳтимоли ҳақидаги фаразлар тез-тез янграмоқда.
АҚШ Демократик партияси вакиллари, агар Жо Байден сайловдан воз кечса, вице-президент Камала Харрисни президентликка номзод сифатида танлашга кўпроқ мойил бўлмоқда. Ички сўровларга кўра, демократлар Харрис хонимнинг номзодини партиядаги «иштиёқни ошириш» учун энг фойдали деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда CNN манбаларга таяниб ёзди.
Қайд қилинишича, кўплаб демократлар президентликка эҳтимолий янги номзодни муҳокама қилишдан бош тортмоқда, чунки Байден келаси ҳафта пойгага қайтиши кутилмоқда. Ҳозир у ковиддан даволанмоқда.
Аммо демократлар орасида «ҳамма нарса ўзгариши мумкин» деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор. Вакиллар палатасининг демократ аъзоларидан бири Камала Харрисни Жо Байденнинг ўрнини эгаллаши керак, деб ҳисобламоқда, чунки «у президент раҳбарлигида кучли кампания олиб бормоқда». CNN манбасига кўра, демократлар учун зудлик билан вице-президент атрофида бирлашиш муҳим бўлади. Бошқа манбанинг айтишича, ҳозир Харрис хонимнинг «президентлик лавозими учун тайёрлиги баҳоланмоқда».
Республикачилар партиясидаги манбанинг айтишича, улар Жо Байден ўрнини Камала Харрис эгаллашидан фойда кўради. Унинг сўзларига кўра, республикачилар бу ҳолатда Харрис хонимнинг ота-онаси Қўшма Штатларда туғилмагани туфайли унинг президентликка кўрсатилишининг қонунийлиги масаласини кўтаради.
Жо Байденнинг президентлик пойгасидан воз кечиши мумкинлиги ҳақидаги мунозаралар унинг республикачи номзод Доналд Трамп билан бўлган дебатидан сўнг бошланди. Financial Times газетасининг ёзишича, шундан кейин Демократик партия ҳомийлари Байден кампаниясига маблағ ажратишдан бош тортган.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024