Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кушхонадан қочган буқа отиб ўлдирилди
У ИИО ходимини сузган ва бошқа одамларга ҳам ташланган.
Тошкент шаҳрида кушхонадан қочиб, одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, тунги соат тахминан 2:00 ларда Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимига кушхонадан қочган қорамол одамларга ҳужум қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Шунга асосан ИИО ходимлари ҳодиса жойига етиб борган.
Ходимнинг таъкидлашича, буқа фуқароларга қараб югургани сабабли хизмат автомобилида йўлни ёпишга мажбур бўлган. Аммо қорамол инспекторни ҳам сузган ва у тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Шундан сўнг, буқа Бектўпи кўчасида бошқа фуқароларга шикаст етказмаслиги учун отиб ўлдирилган.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025