Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиа ва автобус рейслари йўлга қўйилди
Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентдан ҳудудларга 28 та қўшимча авиарейс ва 55 та автобус рейслари амалга оширилади. Авиарейслар Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукусга бориш-қайтиш йўналишида ташкил этилган.
Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентдан ҳудудларга қўшимча маҳаллий авиақатновлар қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 25–31 май кунлари Uzbekistan Airways, Silk Avia ва Centrum Air авиакомпаниялари томонидан Тошкентдан Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукусга бориш-қайтиш йўналишида жами 28 та қўшимча авиарейс амалга оширилади.
Вазирликка кўра, қўшимча қатновлар орқали 8988 нафар йўловчини ўз манзилига етказиш режалаштирилган.
Ҳозирда амалдаги жадвал асосида Тошкент-Бухоро йўналишида ҳафтасига 23 та, Тошкент-Термиз йўналишида 23 та, Тошкент-Урганч йўналишида 35 та ҳамда Тошкент-Нукус йўналишида 16 та рейс бажарилмоқда. Умумий қатновлар сони ҳафтасига 97 тани ташкил этади.
Шунингдек, ЙҲХХ ахборот хизматига кўра, Тошкентдан Сирдарё орқали воҳа вилоятларига қатновчи автобус йўналишларига қўшимча яна 55 та рейс йўлга қўйилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 27 май куни нишонланади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026