Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўл қисман ёпилади
9-10-11 сентябр кунлари велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли ёпилади.
Фото: Kun.uz
Жорий йилнинг 9-10-11 сентябр кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт бўйича республика турнири ўтказилади.
Шу муносабат билан соат 08:00 дан 15:00 га қадар D012 «Бектемир-Чорбоғ қўрғони» автомобил йўлининг 34-км (Чирчиқ шаҳрига киришда “платина”)дан бошлаб 54-километрлари («Оқсоқота» МФЙ) оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Бўстонлиқ туманига борувчи фуқаролар Чирчиқ шаҳри ёки Қораманас, Қўшқўрғон маҳаллалари орқали ҳаракатланиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
07:45 / 15.12.2025
“Барча йўллар Римга элтади”: Рим империясининг батафсил йўллар харитаси яратилди
20:58 / 24.11.2025
Чорбоғ йўлида мотоцикл ҳайдовчиси ЙТҲга учраб, вафот этди
08:04 / 10.10.2025
Бўстонлиқда 5 нафар ака-укалар хонадонидан 9 кг марихуана топилди
12:34 / 29.09.2025