Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорбоғ йўлида мотоцикл ҳайдовчиси ЙТҲга учраб, вафот этди
Ҳайдовчи Honda мотоциклини “Чорбоғ–Тошкент” йўналишида юқори тезликда бошқариб кетаётиб, йўл четидаги темир тўсиққа бориб урилган. У оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Чорбоғ йўлида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 23 ноябр куни соат тахминан 14:00 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи “Бектемир–Чорбоғ” автомобил йўлининг 64-км.да содир бўлган. 1982 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи Г.А. ўзининг Honda мотоциклини “Чорбоғ–Тошкент” йўналишида юқори тезликда бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Сўнгра йўлнинг ўнг томонида ўрнатилган темир тўсиққа бориб урилган.
Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддасига кўра жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 1 кунда 10 киши ЙТҲ қурбони бўлгани хабар қилинганди. 1-21 ноябр кунлари республика бўйича ЙТҲлардан энг кўп ўлим ҳолати Тошкент вилоятида қайд этилган – 23 киши.
Мавзуга оид
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026