Ўзбекистон | 22:47 / 12.02.2019
7945
2 дақиқада ўқилади

2025 йилга бориб тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми 7 млрд АҚШ долларига етказилади — Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»га қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи 2019-2025 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш Концепциясини тасдиқлайди:

·       комплекс ёндашув асосида хом ашёни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни, шу жумладан, саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамда қўллаб-қувватлаш асосида ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, тўқимачилик маҳсулотларини сотишнинг ички ва ташқи бозорларини тадқиқ қилиш;

·       ички ва ташқи бозорларда маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, қўшимча қиймат яратишнинг ягона занжирини тузиш;

·       республикада ишлаб чиқариладиган пахта ип-калаваларнинг бутун ҳажмини қайта ишлаш ҳисобига 2025 йилга бориб тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини 7 миллиард АҚШ долларига етказиш.

Шунингдек, Президент қарори билан 2019 йил ҳосилидан бошлаб республика ташкилотларига пахта толасини сотишда қўшилган қиймат солиғи жаҳон бозорларида шаклланган нархлардан қатъи назар, пахта толасининг амалдаги сотиш нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши белгилаб қўйилмоқда. ади.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид