Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ўз компанияларига Ўзбекистонга сармоя киритишда имтиёзлар беради
Қарор немис бизнесининг Хитойга қарамлигини камайтиришга қаратилган.
Фото: Getty Images
Германия Ўзбекистонни иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 36 та устувор давлатлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Дастурга мувофиқ, немис компаниялари Ўзбекистонга сармоя киритса, имтиёзли сармоя кафолатларини олади. Ушбу қарор немис корхоналарининг Хитойга қарамлигини камайтириш, эътибор ва капитални немис компаниялари фаоллиги паст бўлган, истиқболли ривожланаётган бозорларга йўналтиришга қаратилган.
Осиё қитъасида Ўзбекистон билан бирга рўйхатга Қозоғистон, Виетнам, Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Таиланд ва Филиппин ҳам киритилган. Таъкидланишича, аҳолиси кўп ва тез ривожланаётган иқтисодиётга эга бу мамлакатларнинг барчаси немис бизнесига шу пайтгача Хитойда қадрланган нарсани бера олади: нисбатан арзон ишчи кучининг кўплиги ва йирик савдо бозори.
Африка рўйхатда энг кўп ифодаланган. Унга Жазоир, Бенин, Кот-д’Ивуар, Гана, Миср, Кения, Марокаш, Руанда, Сенегал, Того, Тунис, Эфиопия, Жанубий Африка киради. Жанубий Америкада танлов Аргентина, Бразилия, Колумбия, Перу ва Чилига тушди. Жануби-Шарқий Европада эса Албания, Босния ва Герцеговина, Шимолий Македония, Сербия, Черногория, шунингдек, Туркия ва Косово.
Германия Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги (BMWK) томонидан берилган тушунтиришга кўра, немис компаниялари учун яхши шарт-шароитларга эга бўлган, аммо ҳозиргача улар томонидан камроқ эътибор қаратилаётган мамлакатларга йўналтирилган сармоялар рағбатлантирилади.
Мавзуга оид
08:45 / 11.07.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказади
16:13 / 24.03.2025
Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025