Ўзбекистон | 12:01 / 12.02.2026
11418
1 дақиқада ўқилади

Миллий гвардияда ҳам бир гуруҳ мулозимлар пенсияга кузатилди

Ҳуқуқ-тартибот органлари, хусусан Миллий гвардияда узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган офицерлардан бир гуруҳи тантанали тарзда пенсияга кузатилди. Аввалроқ президент топшириғидан кейин прокуратура ва божхона тизимларида ҳам бир қанча мулозимлар нафақага чиқарилганди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ва Миллий гвардия тизимида узоқ йиллар давомида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган бир гуруҳ офицерлар истеъфога кузатилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда полковник Илҳом Турғунов, полковник Зокирали Чиналиев, полковник Хондамир Раҳмонов ва полковник Серик Хабибуллаевнинг узоқ йиллик хизматлари эътироф этилди, уларнинг фаолияти ёш авлод учун ибрат экани таъкидланди, дейилади Миллий гвардия матбуот хизмати хабарида.

Уларга Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан “Миллий гвардия фахрийси” кўкрак белгиси ва эсдалик совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари 27 январ кунги селекторда ҳуқуқ-тартибот соҳасига ёш ва талабчан раҳбарлар кераклигини айтган эди. Шундан кейин прокуратура ва божхона тизимларида ҳам қатор мулозимлар пенсияга кузатилганди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев

Мавзуга оид