Жаҳон | 07:02 / 22.04.2020
3002
1 дақиқада ўқилади

АҚШ сенати иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга 484 млрд доллар ажратилишини маъқуллади 

АҚШ сенати коронвирусдан жабр кўрган иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга 484 млрд доллар ажратилиши учун овоз берди. Бу сумманинг катта қисми PPP кредитлаш дастурини тўлдириш учун йўналтирилади.

Фото: Andrew Harnik / АР

Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Ушбу суммадан 320 млрд доллар Paycheck Protection Program (PPP) кредитлаш дастурига йўналтирилади. Ушбу дастур кичик бизнес вакилларига инқироз вақтида ходимларига маош тўлашга имкон беради. 60 млрд долларга яқин маблағ кичик корхоналарни кредитлаш дастурига ажратилади.  

Аввалроқ АҚШ ҳукумати РРР’ни молиялаштиришга 350 млрд доллар ажратганди, бироқ бу маблағлар апрелда ишлатиб бўлинган.

Яна 60 млрд доллар табиий офатлардан жабр кўрган корхоналарни қўллаб-қувватлаш дастури бўйича ажратилади.

Агар иқтисодий кўмак пакети қабул қилинса, 75 млрд доллар шифохоналарга, 25 млрд доллар коронавирусни тестлаш жараёнини молиялаштиришга йўналтирилади.

Ёрдам пакети сенат томонидан маъқуллангач, энди вакиллар палатасига кўриб чиқиш учун топширилади. Палата ушбу чораларни 23 апрелда маъқуллаши кутилмоқда. Сўнгра ҳужжат АҚШ президенти томонидан имзоланади.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид