Жамият | 10:33 / 23.01.2019
8874
3 дақиқада ўқилади

Фарғонада  “Фидокор ёшлар” патруль гуруҳлари иш бошлади  

Давлат раҳбарининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4075-сон қарорида ҳар бир маҳаллада “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этишда Тошкент шаҳри тажрибасини республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этилиши кўрсатиб ўтилган эди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳрида ҳар бир маҳаллада “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари ташкил этилди.


 “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари Фарғона шаҳрида мавжуд 70 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ҳарбий хизматга чақирилувчи, олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек, ички ишлар органларининг таълим муассасаларига кириш истагини билдирган ҳамда ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдирган номзодлар ва бошқа фаол ёшлар орасидан танлаб олинди.

Жамоатчилик патруль гуруҳлари шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 1 январь кунги фармойишига асосан шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилди ҳамда уларга маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ташкил этилган йўналиш паспортлари ишлаб чиқилди.

“Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари учун махсус уст-бош вилоят ҳокимлиги томонидан тарқатилди.

Патруллик йўналишларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан кўчалар ва бошқа жамоат жойларида жиноятчиликнинг олдини олишда ички ишлар органларига кўмаклашиш;

сутканинг кечки вақтидаги ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий ва бошқа тадбирларни ўтказиш вақтида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, оммавий тартибсизликларни бартараф этишда иштирок этиш;

патруллик йўналишларида ҳуқуқбузарликлар содир этган ёки жиноят содир этишга мойил бўлган, дайдилик ва тиланчилик билан шуғулланаётганларни, назоратсиз ва қаровсиз ҳолдаги вояга етмаганларни аниқлашда ва ички ишлар органларига олиб боришда кўмаклашиш;

ҳуқуқбузарликлар ва бахтсиз ҳодисалардан жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган таҳдидларни бартараф этишда ҳуқуқ-тартибот идораларига кўмаклашиш жамоатчилик гуруҳларининг вазифаси ҳисобланади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид