Ўзбекистон | 17:07 / 26.11.2020
9023
2 дақиқада ўқилади

Нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга янги солиқ ставкалари белгиланади

Фото: TASS

Молия вазирлиги “2021 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини эълон қилди.

Қонун лойиҳасининг 289-3 -моддасида нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга солиқ ставкалари ҳақида сўз юритилган.

Нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга қуйидаги солиқ ставкалари белгиланади:

Акциз солиғи бўйича импорт ва ишлаб чиқариш учун акциз солиғи аксарият ставкаларини тенглаштириш назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, мутлақ миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкалари индексация қилинган (2020 йил 1 апрелдан уларнинг назарда тутилган индексациясини бекор қилинганини ҳисобга олган ҳолда).

Шу муносабат билан, акциз солиғи ставкалари 2021 йил 1 февралдан бошлаб индексация қилинмоқда.

Импорт бўйича 73та товар позициясига акциз солиғини бекор қилиш таклиф этилмоқда, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари (20 турдаги товарлар (шарбатлар, пишлоқ, творог, маргарин, унли қандолат маҳсулотлари, колбаса ва шунга ўхшаш гўшт маҳсулотлари ва ҳ.к.), электротехника товарлари бўйича (35 турдаги товарлар (музлатгичлар, телевизорлар, газ плиталари, чангютгичлар, кир ювиш машиналари ва бошқалар) ва ҳ.к. Бу тадбиркорлик субъектларига тенг шароитларни таъминлашга имкон беради.

Мобил алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шаxслар учун мобил алоқа xизматлари учун акциз солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилмоқда.

Ер солиғи бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, республика ҳудудлари кесимида мутлақ катталикда, уларни 15 фоиз индексация қилинишини ҳисобга олган ҳолда, базавий солиқ ставкаси белгиланмоқда.

Мавзуга оид