Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқувчилар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида янги лойиҳа бошланди
Фото: Халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида янги лойиҳа бошланди.
Унга кўра умумтаълим мактабларида “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” номинацияси жорий этилиб, у тенгдошлари орасида китобхонликни тарғиб қилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мактабнинг “Тарғиботчи китобхон ўқувчи”си таълим муассасасининг 7-10 синф ўқувчилари орасидан очиқ овоз бериш йўли билан танлаб олинади ва у мактаб кутубхоначиси ва етакчиси билан биргаликда ўз фаолиятини олиб боради.
“Тарғиботчи китобхон ўқувчи” учун мактаб кутубхонасида алоҳида жой ажратиб берилади, у “Китобхонлар клуби”ни ташкил этади ва юритади. Қолаверса, ўқувчилар орасида китоб мутолаасига нисбатан меҳр уйғотиш ва уни рағбатлантириш мақсадида мактаб маъмурияти ёрдамида турли маърифий тадбирлар, учрашувлар, акция ва танловлар ўтказади.
Шунингдек, “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” китобхонлик тарғиботига муносиб ҳисса қўшган ва ўрнак кўрсатган фаол китобхон ўқувчи ва ўқитувичларни моддий ва маънавий рағбатлантириш учун таълим муассасаси раҳбариятига тавсия қилади, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича тавсиялар беради. Вазирлик томонидан тизимдаги барча таълим муассасалари раҳбарларига “Тарғиботчи китобхон ўқувчи”ларга яқиндан ёрдам кўрсатиш ва шахсий намуна кўрсатиш қатъий тавсия этилган.
Ўқув йили якунида республика миқёсида энг фаол китобхон тарғиботчилар аниқланиб, тақдирланади ҳамда тегишли ташкилотларга тақдирлаш учун тавсия қиланади.
Мавзуга оид
10:12 / 26.01.2026
Китобхонликни тарғиб қилиш: янги дастур 1 февралдан бошланади
14:42 / 16.01.2026
Мактабларда “Жадидлар изидан” китобхонлик клублари ташкил этилади
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025