Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
Таълим муассасасида Миллий гвардия ва инспекторлар томонидан назорат кучайтирилган. Тармоқларда тарқалган аноним хабар ўз исботини топмаган.
Фото: Yandex Maps
Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ижтимоий тармоқларда 71-сонли мактаб ўқувчилари хавфсизлигига таҳдид қилингани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Ушбу хабарларда мактаб ҳудудида совуқ қурол билан «қонли қирғин» уюштирилиши таъкидланган. «Биз қамоқдан ҳам, ҳукуматдан ҳам қўрқмаймиз, биз ўз амбицияларимизни қаноатлантирган ҳолда ўз мақсадимиз томон борамиз», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги 71-сонли умумтаълим мактабида таълим жараёнлари бошқарма томонидан тўлиқ назоратга олинган. Бугун мактабнинг биринчи ва иккинчи навбатидаги дарслар белгиланган жадвал асосида ўтказилган. Тармоқларда тарқалган аноним ёзилган хабар ўз исботини топмаган.

«Юқоридаги аноним ёзилган хабар ўз исботини топмади. Мактаб маъмурияти, Миллий гвардия, психолог-инспектор иштирокида ота-оналар ва ўқувчилар билан тушунтириш ишларини амалга ошириб, бу каби асоссиз хабарларга ишонмасликка ҳамда доимо ҳушёр бўлишга чақирган», — дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
09:18
Тошкентда тирбандликни камайтириш учун “Долзарб 90 кунлик” бошланади
17:30 / 28.02.2026
Ички ишлар ходимларини обрўсизлантиришда айбланган Асадбек Жумаевнинг қамоқдаги суратлари тарқатилди
09:38 / 28.02.2026
Тошкент иқлимига мос кўчатлар етиштириш йўлга қўйилди
18:16 / 27.02.2026