«Толибон» билан қочқинлар оқимининг олдини олиш бўйича келишиб олинган — Абдулазиз Комилов
22 октябр куни Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов журналистларнинг қатор саволларига жавоб берди. Ташқи ишлар вазирлиги 2 ноябр куни Абдулазиз Комилов иштирокидаги тадбирнинг тўлиқ видеосини эълон қилди.
Журналистларнинг Афғонистон билан чегарадаги вазият ва қочқинлар оқими бор-йўқлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Абдулазиз Комилов шундай деди: «Қочқинлар оқими йўқ, қочқинлар умуман йўқ. Биз дастлаб қочқинларни қабул қилмаслигимизни айтдик. Бизнинг позициямиз - Афғонистонга ёрдам бериш эди, лекин бир гуруҳ афғонларни учинчи давлат ҳудудига олиб чиқиш, кейин эса қочқин сифатида уларга ғамхўрлик қилиш орқали эмас».
Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг қўшимча қилишича, Ўзбекистон учинчи давлатларга, дипломатик корпус вакилларига ва ҳақиқатан ҳам таҳдид остида қолган одамларга транзит ҳамда мамлакатдан чиқиб кетишда ёрдам кўрсатган.
«Бу Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ва дарҳол учинчи давлатга олиб чиқиб кетилган тоифа эди. Бу борада биз ёрдам бердик, агар кимдир ёрдамга муҳтож бўлса, Афғонистондан ташқарига Ўзбекистон орқали чиқиб кетиши учун биз бундай хизматларни кўрсатишга тайёрмиз. Аммо қочқинлар учун махсус жойлар барпо этилмаган ва этилмайди ҳам», деди Комилов.
Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон «Толибон» ҳаракати билан қочқинларнинг назоратсиз оқими олдини олиш бўйича келишиб олган. «Улар бизга ёрдам берди, одамларни тинчлантирди, уйга қайтинглар ва тинч-тотув яшанглар, деди», дея таъкидлаб ўтди ТИВ раҳбари.
«Ўшандан бери деярли ҳеч ким чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринмади. Биз қочқинларнинг назоратсиз оқимига ҳам гувоҳ бўлмаяпмиз. Чегарада вазият тинч. Қолаверса, Балх вилояти билан алоҳида алоқалар ўрнатганмиз – у бевосита Сурхондарёга туташган. Вилоят ҳокимлари билан иқтисодий тузилмалар ўртасида, айниқса, транзит йўналишида ҳамкорлик йўлга қўйилган. Чунки ҳамма нарса – кўприк ҳам, темирйўл ҳам, автомобил йўли ҳам Балх вилоятига олиб боради», деди А.Комилов.
Мавзуга оид
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
19:21 / 01.11.2024
Охунзода ва Ҳаққоний қарама-қаршилиги: «Толибон» раҳбариятида низо авж олдими?
23:27 / 27.10.2024
ОАВ: «Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади
20:59 / 14.10.2024