Таълим | 14:39 / 09.09.2025
9111
2 дақиқада ўқилади

Боғча тарбиячилари ишидан ажралмаган ҳолда бакалавр даражасини олиши мумкин бўлади

Ўрта махсус маълумотга эга тарбиячилар учун педагогика олийгоҳларида бакалавриатнинг алоҳида шакли жорий этилади: тарбиячи ҳафтада 1 кун ўқиб, 5 кун ишлайди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш учун шароитлар қилиб бериляпти, лекин энди боғчаларга янги нафас, янги методика кириб бориши керак, тарбиячиларнинг салоҳияти ҳам шунга яраша бўлиши зарур. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябр куни таълим соҳаси бўйича селекторда айтиб ўтди.

Маълум қилинишича, бу йил ёзда 118 минг тарбиячининг малакаси оширилган, лекин бу етарли эмас.

Янги ўқув йилидан педагогика олийгоҳларида ўрта махсус маълумотли тарбиячилар учун “1+5” (1 кун ўқиш, 5 кун иш) бакалавр таълим шакли жорий қилинади. Бу орқали боғчаларга ҳар йили қарийб 10 минг олий маълумотли мутахассис кириб келади.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, хусусий боғча билан давлат боғчаси учун таълим-тарбия сифати бўйича ягона ёндашув йўқ.

Шу муносабат билан келгуси йилда ҳар бир вилоятда боғча тарбиячилари педагогик маҳоратини оширишга методик кўмаклашувчи таянч “Янги авлод” боғчалари барпо қилинади.

Мутасаддиларга “Янги авлод” боғчаси лойиҳасини эски ва бир хил ёндашувлардан чекиниб, янгича ишлаб чиқиш топширилди.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид