Ўзбекистон | 22:33 / 16.10.2018
9567
2 дақиқада ўқилади

Токзорлар хавф остидами: “Ўздавкарантин” инспекцияси интернет сайтларда эълон қилинган мақолаларга раддия берди

Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда фаолият юритувчи қатор интернет сайтларда Европа давлатларидаги токларда мавжуд бўлган филлоксера зараркунандаси Ўзбекистондаги токзорларни қириб юбориш эҳтимоли катта эканлиги боис ток новдаларини олиб келмасликни тавсия қилингани ҳақида сўз юритилган мақолалар эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ахборот хизмати мазкур мақолаларга раддия эълон қилди.

“Жорий йил октябрь ойининг иккинчи ҳафтасида бир неча интернет манбааларида эълон қилинган Ўзбекистон токзорлари хавф остидалиги ҳақидаги мақолалар асоссиздир. Европа давлатларидан узум кўчатларини келтириш масаласи юзасидан эса ҳозирда соҳа мутахассислари ва илмий марказлар вакиллари жалб қилинган ҳолда масалани ҳар томонлама ўрганиш жараёни давом этмоқда”, дейилади Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ахборот хизматининг KUN.UZ’га тақдим этилган маълумотида.

Маълумот учун: Жорий йилнинг 9 июль куни "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланган эди.

Мавзуга оид