Жамият | 23:21 / 11.04.2023
32283
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда айиқ отиб ўлдирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди 

Чироқчи туманидаги қишлоққа оралаган айиқни туман ИИБ бошлиғининг кўрсатмаси билан овчилардан бири отиб ташлаган эди. 

Фото: Видеодан кадр

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида Қизил китобга киритилган Тяньшань қўнғир айиғи отиб ўлдирилгани юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

2023 йил 5 апрель куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Қизил китобга киритилган қўнғир айиқ аҳоли хонадонларига кириб боргани, сўнгра Қумдарёга яқин жойдаги жарликда ҳосил бўлган ғор ичига кириб яширингани ҳақида хабар берилди. 

Кейинчалик, айиқ безовталаниб, жарликдан тепага чиқишга уринганида Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи А.Б. атрофга йиғилган аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида овчи Д.А.га айиққа ўқ узишга кўрсатма бергани, оқибатда айиқнинг жони узилгани маълум бўлди. 

Мавзуга оид