Ўзбекистон | 18:00 / 27.12.2025
8494
4 дақиқада ўқилади
Реклама

HUAWEI кундалик соғлиқни тўлиқ назорат қила оладиган ақлли соатни яратди

Сўнгги йилларда ақлли соатлар кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланди. Улар энди шунчаки гаджет эмас — инсоннинг соғлиғи, уйқу сифати, жисмоний фаоллиги ва кунлик ритмини бошқаришда муҳим ёрдамчи бўлиб хизмат қилмоқда. Айнан шундай кўп функцияни ўзида жамлаган HUAWEI WATCH GT 6 Ўзбекистонда тақдим этилиб, технология ихлосмандларининг эътиборини тортди.

Фото: HUAWEI

Шу сериянинг яна бир флагман модели — HUAWEI WATCH GT 6 Pro — янада мустаҳкам корпус, юқори даражадаги автономлик ва кенгайтирилган соғлиқ мониторинги функциялари билан ажралиб туради. Pro версиясида ўрнатилган сенсорлар аниқлик даражасини оширган, корпус материаллари эса уни фаол ҳаёт тарзида фойдаланиш учун янада барқарор қилади. HUAWEI WATCH GT 6 Pro профессионал спорт режимларида ҳам юқорироқ натижа беради ва узоқ муддатли батарея захирасига эга.

HUAWEI биринчи навбатда соғлиқ мониторингига катта урғу берувчи компания сифатида танилган. HUAWEI WATCH GT 6 моделининг энг катта афзаллиги — унинг илмий асосланган соғлиқ таҳлили имкониятларида ҳисобланади. Ақлли соат 7 та Хитой тиббий сертификатига эга бўлиб, 13 давлат ва ҳудудда тиббий қурилма сифатида тасдиқланган. Шунингдек, компания дунё бўйлаб 160 дан ортиқ тиббий ташкилот билан ҳамкорлик қилади ва соғлиқ мониторинги бўйича 17 миллион фойдаланувчи иштирок этган тадқиқотлар базасига эга. Ушбу кўрсаткичлар WATCH GT 6’ни оддий смарт соатдан кўра, соғлиқ назорати бўйича ишончли платформа сифатида ажратиб туради.

HUAWEI WATCH GT 6 кун давомида фойдаланувчининг юрак уриш тезлиги, қон таркибидаги кислород миқдори, уйқу фазалари ва сифати, стресс даражаси каби асосий кўрсаткичларини кузатиб боради. Аёллар саломатлиги учун кенгайтирилган мониторинг тизими мавжуд бўлиб, она-бола саломатлигини таҳлил қилиш имконини ҳам беради.

Спорт билан шуғулланувчилар учун 100 дан ортиқ профессионал ва ҳаваскор трекинг режимлари мавжуд. Соат югуришдан тортиб сузиш, велоспорт ва тоғ йўналишларигача бўлган спорт турларини аниқ қайд этади. Узоқ муддатли батарея захираси эса 21 кун давомида ушбу функциялардан қулай фойдаланиш имконини беради.

HUAWEI WATCH GT 6 Pro версиясида эса батарея янада узоқ хизмат қилади, динамик GPS аниқлиги оширилган ва корпусда юқори даражадаги ҳимоя элементлари қўлланган. Бу моделни экстремал спорт, саёҳат ва фаол фойдаланиш учун янада ишончли қилади.

HUAWEI WATCH GT 6 ташқи кўриниши билан ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортди. Унинг каттароқ дисплейи, қулай корпуси, осон бошқариладиган ва юқори ёрқинликка эга интерфейси уни кундалик ҳаётда, иш жараёнида ҳам қулай фойдаланиш имконини яратади. Ақлли соатнинг спорт учун мос технологияларни эстетик шаклда тақдим этиши эса уни бошқа қурилмалардан ажратиб туради.

HUAWEI WATCH GT 6 Ўзбекистонда аллақачон расмий савдога чиқарилган. Қурилмани HUAWEI Brand Shop — Афросиёб кўчаси 28/14 манзилидан харид қилиш мумкин. Вилоятларда яшовчилар маҳсулотни Huawei’нинг расмий саҳифалари орқали буюртма бериши мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, HUAWEI WATCH GT 6 ва HUAWEI WATCH GT 6 Pro доимо ёнингизда бўлиб, соғлиғингизни назоратда ушлаб туришингизга ёрдам беради. Шу билан бирга, у кундалик ҳаёт ритмини бошқаришда қулайлик яратади, фойдаланувчига ўзини янада эркин ва ишончли ҳис қилиш имконини беради.

Расмий саҳифалар:

 TG: https://t.me/HuaweiMobileUz

 IG: https://www.instagram.com/huaweimobileuz

 Web: https://consumer.huawei.com/uz/

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид