Ўзбекистон | 11:03 / 16.02.2022
4401
1 дақиқада ўқилади

Маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Президент томонидан имзоланган қонун билан Жиноят кодексининг 132-моддасига (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) ўзгартиришлар киритилди.

Фото: Kun.uz

Адлия вазирлиги хабарига кўра кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, кўп миқдорда зарар етказган ҳолда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса базавий ҳисоблаш миқдори 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид