Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилди
Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳлида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси сессиясида қорақалпоқ ўтови Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига расман киритилди. Шу тариқа, Ўзбекистон маданий меросининг ЮНЕСКО рўйхатларига киритилган элементлари сони 17 тага етди.
Бу номинация Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан “Қирғиз, қозоқ ва қорақалпоқ ўтовларини тайёрлаш бўйича анъанавий билим ва кўникмалар” номи остида қўшма тарзда тақдим этилган эди.
Қорақалпоқ ўтови кўчманчи туркий халқлар уйининг ноёб намунаси сифатида халқнинг дунёқараши, меҳнат ва турмуш тарзи, меҳмондўстлиги, эстетик қарашлари ҳамда миллий меъморчилиги уйғунлашган маданий рамз сифатида эътироф этилди.

Қорақалпоқ ўтовининг ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши Қорақалпоғистон учун ҳам, умуман Ўзбекистон учун ҳам катта ижтимоий-сиёсий ва маънавий аҳамиятга эга экани таъкидланмоқда.
Мазкур қарор сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасида маданий меросни муҳофаза қилиш ва тарғиб этиш соҳасида изчил ривожланаётган ҳамкорликнинг навбатдаги самараси бўлди.

Мавзуга оид
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
08:37 / 25.05.2026
Ўзбекистонда крипто-майнингни назорат қилиш кучайтирилади
08:32 / 21.05.2026