Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макийивкадаги ётоқхона харобалари ва Бахмутдаги ҳоспитал. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 321-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчилари Донецк области Соледар шаҳри маъмурияти биноси олдидан видеомурожаат қилишди ва шаҳар маркази «тозалангани»ни айтишди. «Вагнер» асосчиси Евгений Пригожин унинг бўлинмалари Соледарни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди. Украина томони ҳозирча вазият юзасидан изоҳ бермади;
- Генерал Александр Лапин РФ қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари Бош штаби бошлиғи этиб тайинланди. Ўтган йил охирларида у «Марказ» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан озод этилганди;
- Украина хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, уруш бошланганидан буён Россиянинг 600 нафардан ортиқ агентлари ва жосуслари фош этилган. Улар қаторида мудофаа вазири ҳамда Украина разведкаси Бош бошқармаси бошлиғи Олексей Резниковнинг ҳаётига суиқасд қилмоқчи бўлганлар ҳам бор;
- Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок Харкивга ташриф буюрди ва Киевга янги қуроллар етказиб берилишини ваъда қилди.
Макийивкадаги касб-ҳунар мактаби биноси вайроналари
1 январга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари Донецкдан 16 километр масофадаги Макийивка шаҳрида россиялик ҳарбийлар базасига айлантирилган 19-сонли касб-ҳунар мактаби биносини ўққа тутди. РФ мудофаа вазирлиги ётоқхонага ҳужум оқибатида 89 нафар ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади, Украина қўмондонлиги эса 300 дан ортиқ киши қурбон бўлиб, 400 дан ортиғи ярадор борлигини хабар қилди. Қуйида ушбу бино ўрнидаги харобалар суратлари.
Бахмутдаги ҳарбий ҳоспитал
Бахмут атрофидаги жанглар ярим йилдан буён давом этмоқда. «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожиннинг сўзларига кўра, Россия учун муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган бу йўналишда РФ қўшинларининг асосий кучи ёлланма жангчилар бўлмоқда: Бахмут — уникал ландшафти ва конлар тизими (Пригожин буни «ерости шаҳри тармоғи деб атаган») туфайли муҳим логистик марказ ҳисобланади. Ҳозирда Украина қуролли кучлари россияликлар юришини тўхтатиб турибди. Бахмут мудофаасидаги жангчиларга ҳарбий шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
10 январ куни «ДХР» расмийлари Украина қуролли кучлари Донецкни ўққа тутгани ҳақида хабар берди. Унга кўра, шаҳар ғарбидаги Кировский районига ракеталар келиб тушиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, қурбонлар орасида бир бола ҳам бор.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Валентин Спринчак / ТАСС
Николай Тришин / ТАСС
Қримда уруш фонидаги ҳаёт
Сергей Мальгавко / ТАСС
Сергей Мальгавко / ТАСС
Сергей Мальгавко / ТАСС