01:20 / 27.04.2018
8984

Европада аҳолиси энг кўп мутолаа қилувчи давлатлар рейтинги маълум қилинди 

Европа иттифоқининг статистик хизмати (Eurostat) Бутунжаҳон китоб ва муаллиф ҳуқуқи кунига бағишланган, Европанинг 15 давлатида 2008 йилдан 2015 йилгача ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди. 

Eurostat маълумотларига кўра, Европанинг аҳолиси энг мутолаа қилувчи давлатлари рейтингига Эстония бошчилик қилмоқда. Бу давлат аҳолиси китоб ўқишга кунига ўртача 13 дақиқа ажратар экан. 

Ундан кейинги ўринларни поляклар ва финлар эгалламоқда – 12 дақиқа.

Венгрия фуқаролари китоб ўқишга кунига 10 дақиқадан, греклар эса 9 дақиқадан вақт сарфлар эканлар.

Туркия, Люксембург ва Германия фуқаролари эса кунига 7 дақиқадан китоб ўқишаркан. Кейинги ўринни британияликлар, испанлар ва нидерландияликлар эгалладилар.

Руминия, Австрия ва Италияда яшовчилар эса китоб ўқишга кунига 5 дақиқа вақт ажратишар экан.

Тадқиқотга кўра, энг кам мутолаа қилувчилар французлар экан: улар кунига 2 дақиқадан китоб ўқиш билан кифояланиб қоларканлар.

Туркиянинг 10 фоиз аҳолиси мутолаа қилишни ҳордиқ вақтидаги энг севимли машғулотларидан бири эканини айтган. Худди шундай жавобни 16,8 фоиз финлар ва  16,4 фоиз поляклар билдирганлар.

Top