Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Менежмент Университети математика ва инглиз тилидан онлайн кириш имтиҳонларини ўтказади
Ҳозирги эпидемиологик вазиятда Британия Менежмент Университетида (British Management University) математикадан кириш имтиҳонини онлайн тарзда топшириш мумкин. Бунинг учун БМУ веб-сайтида (www.bmu-edu.uz) экраннинг пастки ўнг бурчагида Apply Now тугмасини босиш орқали рўйхатдан ўтишингиз керак.
IELTS (ёки унга эквивалент: TOEFL, Pearson, Duolingo) йўқ бўлса ҳам, математикадан имтиҳон топширса бўлади, бу сертификатни кейинроқ юклаб қўйишингиз мумкин. IELTS топширишга улгурмаган абитуриентларга БМУ инглиз тили имтиҳонини онлайн тарзда топшириш, шу жумладан, тил эгалари билан Zoom интервьюлари бериш имконияти бор.
Математика бўйича тест синовларидан (≥ 50%) ва инглиз тили (IELTS ≥ 5.5 ёки БМУ инглиз тили имтиҳони ≥ 60%) ҳамда интервьюлардан муваффақиятли ўтган абитуриентларга икки ҳафтадан кўп бўлмаган муддат ичида университетга кириш тўғрисида (Offer Letter) хабарнома юборилади.
Кириш имтиҳонлари жадвали
БМУ математика имтиҳони — ОНЛАЙН (ҳар чоршанба куни соат 10:00да)
Тест синовлари соат 10:00да абитуриентнинг шахсий кабинетида (рўйхатдан ўтганидан кейин) ўтказилади.
БМУ математика имтиҳони — ОФЛАЙН: (ҳар шанба соат 10:00да)
Тест синовлари соат 10:00да университет биносида, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчаси, 22А уйда ўтказилади.
БМУ инглиз тили бўйича имтиҳон — ОНЛАЙН ва ОФЛАЙН (2 августдан)
Онлайн имтиҳонларни инглиз тилида топшириш ҳақида батафсил маълумот БМУ математика имтиҳонини топширгандан сўнг абитуриентларга тақдим этилади.

Грантлар ва стипендиялар
100 фоизлик тўлиқ грантлар кам таъминланган оилалардан академик қобилиятга эга бўлган абитуриентларга берилади. Уларни олиш учун сиз ижтимоий-иқтисодий вазият ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишингиз керак (маҳалладан маълумотнома). Иншо ёзинг ва грант комиссиясининг суҳбатидан ўтинг. 50 фоизлик грантлар 7,0 ёки ундан баланд IELTS олган, математика имтиҳонидан юқори натижа кўрсатган ва грант комиссияси суҳбатидан ўтган абитуриентларга тақдим этилади.
Бугунги кунда университет ҳозирги 4 йиллик ўқув даври давомида талабаларга 4 миллиард сўм миқдорида грант ва стипендиялар ажратмоқда.
Ўқишнинг биринчи йили баҳорги семестридан бошлаб юқори натижаларга эришган талабалар ойига 1 миллион сўмгача академик стипендиялар оладилар.

Британия Менежмент Университети стратегияси
Британия Менежмент Университети Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 272-сонли қарори асосида ташкил этилган. Университет ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган 2020 йил 16 октябрдаги 0008-сонли лицензия асосида олиб боради. Таклиф этилаётган мутахассисликлар қуйидаги йўналишлардан иборат:
— банк иши ва молия;
— халқаро бухгалтерия ҳисоби;
— лойиҳа бошқаруви;
— халқаро логистика,
— рақамли маркетинг;
— тадбиркорлик ва инновация.
Берилган лицензия ҳақидаги батафсил маълумот билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
Британия менежмент университети стратегиясига кўра, унинг асосий мақсади энг яхши хорижий ўқитувчиларни жалб қилиш, энг истиқболли мутахассисликларни ўқитиш, битирувчиларга йирик халқаро ва минтақавий компанияларда иш топишда кўмаклашиш, инновацион тадбиркорлик лойиҳаларини яратиш орқали Марказий Осиёдаги энг яхши университетлардан бири бўлишдир.
Ҳозирда 350 нафар талаба Британия менежмент университетида Foundation дастурини тамомлаган. Ушбу дастур дунёнинг энг яхши 200 та университетига кирган Reading университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Университетда Массачусетс технология институти, Harvard, Cambridge ва дунёнинг бошқа таниқли университетлари битирувчилари дарс беришади.

Замонавий ва юқори технологияли эко-кампус
Шунингдек, Тошкент шаҳрида қулай ўқув жараёнини таъминлаш учун (йўналиш: А. Темур маҳалласи) замонавий ва юқори технологияларга асосланган экологик талабалар мажмуаси (кампус), инновацион синфлар, конференция заллари, катта кутубхона, кўплаб ўқув бинолар ва хоналар, замонавий ётоқхона, спорт мажмуалари, катта яшил майдон ва бошқалар барпо этилмоқда. Яқин кунларда 3D форматдаги янги кампуснинг оммавий тақдимоти режалаштирилган.
Агар сиз академик чақирувларга тайёр бўлсангиз ва Марказий Осиёдаги энг кучли университетлардан бирига ўқишга кириш учун ўзингизни лойиқ деб ҳисобласангиз, унда
Британия Менежмент Университети Сиз учун!
Телефон: (+998) 95-511-9999
Сайт: bmu-edu.uz
Электрон почта: [email protected]
Instagram: @bmuedu
Telegram: t.me/bmuedу
Telegram-bot: t.me/BMUedubot
LinkedIn: Британия менежмент университети
Facebook: fb.com/bmuedу
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 02.05.2024
Британия менежмент университетида “Бизнес ва банк учун молиявий технологиялар ва киберхавфсизлик” форуми якунига етди
10:00 / 25.04.2024
Британия менежмент университетида “Бизнес ва банк учун молиявий технологиялар ва киберхавфсизлик” мавзусида форум бўлиб ўтади
11:00 / 05.12.2020