Жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар иши судда кўрилмоқда
Фарғона вилояти Қува туманида жамоат жойида ниқобсиз юрган шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, деб хабар бермоқда Қува туман маъмурий суди раиси Азизбек Жумаев.
Маълум қилинишича, тумандаги Саноатчилар МФЙ манзилида яшовчи фуқаро “Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиб” 25 март куни соат 14:00ларда Қува туман марказида ниқобсиз юрганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Қува туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ўтказилган. Айбланувчи шахс, дастлаб, содир этилган ҳуқуқбузарлигини инкор қилиб, ишни судда кўришни сўраган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245 моддаси (“маъмурий судлар“) бандларига мувофиқ, ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, маъмурий судлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун ишни бевосита кўриб чиқади.
Шунга асосан, мазкур иш 25 март 2020 йил куни Қува туман маъмурий судида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари тўлиқ далиллар билан ўз исботини топган.
Kun.uz'га маълум бўлишича, ҳуқуқбузар шахс ниқобни қўлда ушлаган ҳолатда жамоат жойида ҳаракатланган.
Таъкидланишича, суд ҳуқуқбузарнинг қилган ишидан пушаймонлиги, ниқобни сотиб олгани ҳамда жамоат жойларида уни тақиб юриш мажбурийлигини тушунганлиги, бундан буён пандемияга қарши кураш қоидаларини бузмаслиги ва оилавий шароитини инобатга олиб, 111 500 сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, айни чоғда 90 нафар фуқаро карантин қоидаларини бузгани аниқланган. Улардан 3 нафари жиноий ва 87 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мавзуга оид
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
10:16 / 12.11.2024