Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
Наманган вилоятида туман бош архитектори автоювиш шохобчаси ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига пора олаётганида гумонланувчи сифатида қўлга олинди. Фарғона вилоятида эса туман бандлик бўлими бошлиғи ўринбосари пул эвазига олийгоҳга ўқишга киришда ёрдам беришни ваъда қилгани айтилмоқда.
Наманган ва Фарғона вилоятларида мансабдор шахслар иштирокидаги коррупция ҳолатлари аниқланди, деб хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.
Наманган вилоятида Наманган тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош архитектори оилавий корхона раҳбаридан 1500 доллар талаб қилган. У турар жой биносининг бир қисмида қурилган автоювиш шохобчаси учун лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ҳамда ундан фойдаланишга қўйилган тақиқни олиб ташлашни ваъда қилган.
1 апрел куни у 500 доллар олиб, қолган суммани беришни тезлаштиришни талаб қилган. Тезкор тадбир давомида мансабдор шахс ўз хизмат хонасида яна 1000 доллар олаётган вақтида қўлга олинди.
Қайд этилишича, бундан аввал тадбиркор лойиҳа ҳужжатларисиз автоювиш шохобчаси қургани учун суд қарори билан 43,3 млн сўм миқдорида жарима тўлаган. Шунга қарамай, мансабдор шахс масаланинг қонуний ечимини таклиф қилмаган, дейилади хабарда.
Фарғона вилоятида Қўштепа тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ўринбосари маҳаллий фуқарони танишлари орқали Андижон вилоятидаги олийгоҳлардан бирининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2000 доллар сўраган.
У пулни олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
10:39 / 27.06.2026
Сув хўжалигидаги коррупция давлатга 70 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган
19:03 / 24.06.2026
Ўз ишлаётган ташкилотдаги коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимоя қилинади
18:43 / 24.06.2026